Тайинлов. Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
30.
12. 2021
13:44
4157
Новости

Давлат экология қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги буйруғи билан Мирзаев Ахмад Алимхонович Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мирзаев Ахмад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-5843-сон Қарорига мувофиқ Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги билан ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Мирзаев Ахмад Алимхонович 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2012 йилда Самарқанд давлат университетини Юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган.

Бугунги кунга қадар у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” бўйича бош мутахассис лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы