«Жайрон» питомнигида ташриф маркази барпо қилинди
18.
12. 2021
15:57
3627
Новости

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигининг экотуризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида замонавий инфратузилма яратиш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан ажратилган 4,5 млрд га яқин маблағ эвазига 20 ўринли ташриф маркази ташкил этилди. Уч қаватдан иборат мазкур бино қурилиши Давлат экология қўмитаси мутасаддиларининг доимий назоратида қисқа муддатда якунланди.

Ташриф маркази конференциялар зали, очиқ музей бурчаги, лаборатория, ов қуролларини сақлашга мўлжалланган махсус жойлар, билярд зали ва ҳар бири 2 кишига мўлжалланган 10 та шинам хоналар, шунингдек, 40 ўринли ёзги ошхонадан иборат.

Марказ махсус мебель ва керакли жиҳозлар билан тўлиқ таъминланиб, қиш-ёз тизимида ишлайдиган кондиционерлар ўрнатилди. Бундан ташқари, бино атрофи ободонлаштирилиб, тунги ёритиш чироқлари қўйилди.

Ташриф марказининг очилиш маросимида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков, Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси бошлиғи А. Садиков, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи К. Қўзиев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы