Бошқарма бошлиғи вазифасидан озод этилди
16.
12. 2021
22:00
6436
Новости

2021 йилнинг 16 декабрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг видеоселектор тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси ўринбосари И. Боқижонов бошқарган мажлисда қўмита тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Алоҳида таъкидланганидек, жорий йилнинг 11 ойи давомида қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар жами 6697 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,75 баравар кўпайган. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “pm.gov.uz” виртуал қабулхонаси орқали 4665 та, оғзаки шаклда 1215 та, тўғридан-тўғри ёзма равишда 817 та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 5735 таси қаноатлантирилган, 814 таси тушунтирилган, 204 таси рад этилган, 17 таси тааллуқлилиги бўйича жўнатилган.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан асосан чиқинди ташланиши ёки уларнинг вақтида олиб кетилмаслиги, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар, корхона ва ташкилотларнинг атроф-муҳитни ифлослантириши, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид масалалар ташкил этади.

Мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 14 нафар масъулга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилгани маълум қилинди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда эса энг кўп мурожаатлар Тошкент вилоятига тўғри келиши (710 та ёки жами мурожаатларнинг 15 фоизи) ва аксариятининг ечими белгиланган муддатида таъминланмагани, шунингдек, ушбу вилоятда экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли камчиликларга йўл қўйилаётгани, бунга биринчи навбатда бошқарма бошлиғининг масъулиятсизлиги сабаб бўлаётганини инобатга олган ҳолда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани таъкидланди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы