Қашқадарё вилояти. Ўсимлик дунёсига 99 млн сўм зарар етказилди
15.
12. 2021
11:42
3726
Эконадзор

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалиги Сарғаёта ўрмон бўлимининг 1-сарҳадида экологик назорат рейд ўтказилди.

Экологик назорат рейд давомида ушбу ҳудудда табиий ҳолда ўсган Зарафшон арчасининг 78 тупи таг қисмидан кесилганлиги ва 114 тупи ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлантирилганлиги аниқланди.

Ҳолатни ўрганиш жараёнида табиатга 99 млн 954 минг сўм зарар етказилганлини аниқланди.

Ушбу зарарни ундириб олиш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы