Андижон вилоятида интернет тармоғи орқали сотувга қўйилган бургут юзасидан муносабат
14.
12. 2021
18:42
4300
Новости

Аввал хабар берилганидек, Давлат экология қўмитаси матбуот котиби томонидан Андижон вилояти Булоқбоши туманида интернет тармоғи орқали сотувга қўйилган бургут юзасидан тезкор муносабат билдирилиб, ўз навбатида қатор эътирозларга сабаб бўлди.

Мазкур муносабат дастлабки маълумот тариқасида тезкор берилганлиги сабабли унда етарлича далиллар баён этилмаган эди.

Айни дамда ушбу ҳолатни ўрганиш жараёнлари давом этмоқда. Негаки, давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам юқорида баён этилган манзилда истиқомат қилувчи шахс вояга етмаган фуқаро - Ш.А. эканлиги, у томонидан 1 бош бургут дала ҳовлида “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига зид равишда рухсатномасиз сақланганлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда савдо билан боғлиқ келишув-ёзишмалар олиб борилганлиги маълум бўлди.

Ўз навбатида, вояга етмаган фуқаро Ш.А.нинг отаси билан олиб борилган суҳбат давомида мазкур бургут фуқаро ҳовлисига ўзи учиб келганлиги, фарзандининг савдо билан боғлиқ ёзишмаларидан хабари йўқлиги билдирилди.

Айни дамда суриштирув ишлар олиб борилиб, қонуний чора кўриш ва якуний қарор қабул қилингунга қадар 1 бош бургут Тошкент ҳайвонот боғида сақланаётганлиги ҳамда ҳолат юзасидан якуний маълумотлар қўшимча тарзда билдирилиши маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы