Қорақалпоғистон Республикаси. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда
13.
12. 2021
17:52
4011
Новости

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12 декабрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари ҳамкорлигида Тахтакўпир туманида экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан назорат тадбирлари амалга оширилди.

Мазкур рейд давомида тахминан соат 14 ларда Тахтакўпир тумани Қўнғироткўл овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида номаълум шахслар давлат рақамисиз “УАЗ 469” русумли ранги кулранг (белая ночь) автомашинасида турганлиги аниқланган.

Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб қолиб, воқеа жойидан қочишган. Инспекторлар тахминан 5 км масофагача уларнинг изидан борган. Лекин ушлаш имкони бўлмаган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганда отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда “Қизил китоб”га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилганлиги маълум бўлди.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видео тасвирга олинди.

Юқоридаги ҳолат бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига хабар қилинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы