Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси Ташриф марказининг очилиши
07.
12. 2021
22:00
4016
Международное сотрудничество

Давлат экология қўмитаси БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорликдаги «Биологик хилма-хилликнинг глобал турлари учун муҳим бўлган асосий тоғ ҳудудларида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш» лойиҳаси доирасида 2021 йил 7 декабрь куни Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси Ташриф марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Очилишда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси маъмурий биноси 1976-1979 йилларда қурилган бўлиб, ўшандан буён ташриф марказининг қайта қурилиши амалга оширилмаган. Давлат экология қўмитаси/БМТТД тоғ биохилма-хиллигини асраш лойиҳаси билан биргаликда аҳоли айниқса, улғайиб ккелаётган ёш авлоднинг экологик билими, маданиятини ошириш мақсадида қайтадан таъмирланди.

Ташриф маркази бир неча залдан иборат. Фойеда иккита ҳудуд: Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ва Угом-Чотқол давлат биосфера резервати қўриқхона ҳудудининг макети жойлашган. Бу участкалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси мақомига эга ва Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилган.

Иккинчи зал энг ноёб ва кам ўрганилган ҳайвонот тури – илвирсга бағишланган. Бу ерда илвирс муляжи ва ушбу йиртқичнинг биологик хусусиятлари ҳамда хатти-ҳаракатлари тавсифланган стенд тақдим этилган. Залга ташриф буюрганлар илвирснинг тарқалиши харитаси билан, ушбу тур популяциясининг қисқаришига таъсир кўрсатадиган инсон томонидан таҳдидлар билан танишишлари мумкин. Кейинги залга олиб борувчи даҳлизда қўриқхона чегараларининг ойнаванд чизмаси ва ушбу ҳудудда яшайдиган турли ҳайвонларнинг панжа излари қўйилган. Бу ерда яна қўриқхона ҳақида қўшимча ахборот олиш имконини берувчи QR-кодли виртуал флайер ҳам жойлашган.

Кейинги залда қадимда инсон яшаган ҳудудлар тарихи очиб берилган. Бу ерда петроглифлар фотосуратлари, қазиш даврида топилган қадимги асбоб-анжомлар, турли даврларга оид кулолчилик буюмлари тақдим этилган. Мажлислар залида ЮНЕСКО бутунжаҳон тармоғига киритилган биосфера резерватлари харитаси, шунингдек Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги ахборотли стенд ва ушбу табиатни муҳофаза қилиш ҳудудининг халқаро мақоми ҳақида ҳикоя қилувчи стенд жойлаштирилган.

Шунингдек, ташриф маркази очилишида Халқаро илвирс кунига бағишланган ва 2021 йил сентябрь-октябрь ойларида ўтказилган ижодий танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы