Мамлакатимизда бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси йўлида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар жараёнида халқаро ҳамкорлик масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида халқаро Конвенцияларни ратификация қилиш ва тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қатнашиш борасида ҳам самарали ишларни амалга ошираяпди.
Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу роликда конвенция тушунчаси ва халқаро Конвенциялар ҳақида маълумот берилган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати