Қор қоплони муҳофазаси бўйича меморандум
11.
11. 2021
17:58
3982
Международное сотрудничество

2021 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Глазго шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисида Ҳадли конвенцияси томонлар конференциясининг 26-чи Йиғилишида (COP26) иштирок этиши доирасида Давлат экология қўмитаси вакиллари “Маҳаллий жамоат вакиллари учун иқлим ўзгариши шароитида қор қоплонини муҳофза қилиш учун саъй-харакатларни бирлаштириш” тадбирида иштирок этди.

Ушбу тадбирда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари билан биргаликда Глобал экологик жамғармаси, Глобал қор қоплони ва экотизимларини муҳофаза қилиш Дастури (GSLEP), Марказий Осиё минтақавий экологик маркази каби халқаро ва минтақавий ташкилот экспертлари иштирок этишди.

Тадбир давомида иқлим ўзгаришига боғлиқ ҳолда қор қоплонини, бу тур учрайдиган экотизимларни муҳофаза қилишнинг долзарб жиҳатлари, бу борада мониторинг олиб бориш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва тадқиқотлар натижалари муҳокама қилинди ҳамда қор қоплони ва тоғ экотизим ландшафтларини яхшилаш бўйича кейинги давр учун режалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон атроф-муҳит идоралари ўртасида Ғарбий Тянь-Шан ва Помир-Олойда қор қоплони, озуқа базаси ва яшаш муҳитини муҳофаза қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы