Наманган вилояти. Яшил макон умуммиллий лойиҳаси
11.
11. 2021
15:24
5627
Событие

«Наманганнинг ҳар бир туманида шундай боғу роғ, дарахтзорлар яратамиз. Йўл ёқаларида, ижтимоий объектлар ҳудудларида бўш ерлар яшил майдонларга айланади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чустда барпо этилаётган 22 гектарлик Янги Ўзбекистон боғига илк кўчат ўтказиш маросимида иштирок этди.

Наманганда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда. Мана бугун «Долзарб 40 кунлик» акцияси бошланганига ҳам ўн кун бўлди. Ҳар кунги хашарлари натижасида ҳозирга қадар бир миллионга яқин мевали манзарали дарахт ва бута кўчатлари ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб кўчат экиб, боғ-роғлар барпо этиш ва теварак-атроф мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун эрта тонгдан Чуст туманида ҳам ушбу лойиҳа кўтаринкилик бошланди. Пунгон-Наманган йўлида 22 гектар майдонда барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон боғи»даги тадбир аввалида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди. У ўз сўзида ушбу лойиҳа доирасида экилган кўчатлар экалогия ва атроф-муҳит муҳофазасида муҳим омил бўлишни таъкидлади.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуога қўл очдилар.

Вилоят ҳокими бошчилигида туман сектор раҳбарлари ҳам кўчат экишни бошлаб беришди.

Наманган вилояти

Наманган вилояти

Наманган вилояти

Наманган вилояти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы