Банк соҳасидаги етакчи компаниялар ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!
05.
11. 2021
16:30
4541
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мақсадида, санитар тозалаш корхоналари учун Android тизимида ишловчи банк терминалларини харид қилиш режалаштирилган.

Харидни белгиланган тартибда амалга ошириш учун 2021 йил 15 ноябрь куни https://dxarid.uzex.uz порталида эълон жойлаштирилади.

Шу муносабат билан Давлат экология қўмитаси, мазкур йўналишда фаолият кўрсатувчи барча субъектлар (етказиб берувчилар) ва соҳанинг тажрибали мутахассисларидан кўзланаётган харид предметининг аппарат ҳамда дастурий ечими бўйича иловада кўрсатилган техник топшириқ талабларига тўлиқ жавоб берувчи тижорат таклифларини 2021 йил 14 ноябрга қадар қабул қилишга тайёрлиги ҳақида эълон қилади.

Илова: харид предметининг аппарат ҳамда дастурий ечимига техник топшириқ.

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин:

(+998) 99 409-37-37;
(+998) 90 920-05-50;

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы