«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида байрам тадбири
19.
10. 2021
16:02
3793
Духовность и просвещение

Бугун 19 октябрь куни Давлат экология қўмитаси «21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун» доирасида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида байрам тадбирини ташкил этди.

Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинди. Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», деб белгилаб қўйилган.

Тадбирда Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлаши, Ўзбекистон ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилинишини таъминлаши, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши ва заруратга қараб, бошқа тилларга таржима қилиниши лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы