«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида тадбир ўтказилди
15.
10. 2021
15:57
4168
Событие

Бугун, 15 октябрь куни Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирни институт директорининг илмий ишлар буйича ўринбосари, техника фанлари буйича фалсафа доктори Ҳамза Аминов очиб, барчани 21 октябр — Ўзбек тили байрами куни билан қутлади. Шундан сўнг сўзни тадбир меҳмони — филология фанлари номзоди, «Антик дунё» халқаро фанлар академиясининг академиги Раҳимбой Жуманиёзовга берди.

Р. Жуманиёзов ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини кўтаришга мамлакатимизда қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритиб, она тилимизнинг бой имкониятларини аниқ мисоллар ёрдамида йиғилганларга сўзлаб берди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы