Диққат эълон! Тендер - Шуманай ва Конликул туманлар
08.
10. 2021
19:08
4660
Тендер

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикасида Шуманай ва Конликул (1 лот) туманларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан бир босқичли тендернинг бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш истагини билдирмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар қуйида келтирилган дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари ҳамда техникавий ва тижорий (молиявий) таклифлари ёпиқ конвертда, муҳрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва “Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига” деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига , шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2021 йилнинг 15 ноябрь соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишлари шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон Қарори.

Илова қилинаётган ҳужжатлар:

1) Лойиҳа концепцияси;

2) ЛБҲ;

3) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

4) Техникавий ва тижорий (молиявий) таклиф;

Масъул ходим: Н.Адхамжонов.

E-mail: info@uznature.uz

 

Манзил: 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 15-уй.

Телефонлар: (71) 207-07-70 (1072#, 5003#), (99) 409-70-02.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

E-mail: pppinfo@ppp.mf.uz ARajabov@ppp.mf.uz Тел: 71-203-03-07 (709)

 

Полезные ресурсы