02.
10. 2021
15:48
4913
Событие
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 2 октябрь куни пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида тозалик акциясини ўтказдилар.
Унда Қўмитанинг 200 га яқин ходими, жамоатчилик ташкилотларининг кўнгиллилари ҳамда фаол фуқаролар иштирок этдилар.
Ҳамжиҳатликда ташкил этилган мазкур акцияда боғ ҳудудидан 30 тонна чиқинди олиб чиқилиб, дарахтлар суғорилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати