Қорақалпоғистон Республикаси. Ўсимлик дунёсига зарар келтирилди
16.
09. 2021
09:06
4104
Эконадзор

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Тўрткўл инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида «Тоза боғёв» ОФЙда яшовчи фуқаро Ю.Қ. томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жарима ва табиатга етказилган зарарни қоплаш учун даъво ҳисобланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы