Ижтимоий тармоқларда «Табиат? Aрча? Тезда кесиб ташланг ва ўрнига савдо шаҳобчаси ўрнатинг!» сарлавҳаси остидаги мурожаат Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч шаҳар инспекцияси томонидан мжойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида Урганч шаҳар 33-сон маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдида ҳақиқатан ҳам 2 туп шарқ туя арчасини фуқаро С.Х. ноқонуний равишда кесганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари, яъни 1 млн 225 минг сўм жарима ва табиатга етказилган зарари 735 минг сўм ҳисобланди.
Шунингдек, ҳудуддаги 4 та арча дарахтлари таг қисми бетон билан ёпиб ташланганлиги маълум бўлиб, ушбу арча дарахтларига ишлов берилиб, суғорилиши учун шароитлар яратилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати