Бугун 18 август куни Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Чирчиқ шаҳар ва Бўстонлиқ тумани инспексиялари ҳамда ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида ҳудудлардаги серқатнов автомобил йўлларида «Тоза ҳаво» ойлигининг 2-босқич тадбири режа асосида ўтказилмоқда.
Тадбир давомида транспорт воситаларидан ҳосил бўлаётган зарарли газлар миқдорини ўлчаб чиқиш билан бир қаторда ҳайдовчиларига тадбирдан кўзланган асосий мақсадлар ҳамда унинг мазмун ва моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Белгиланган меъёрдан ортиш ҳолатлари бўйича тегишли тартибда чора кўрилиб транспорт воситаси хайдовчиларига керакли тушунча ва кўрсатмалар берилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати