Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тизими такомиллаштирилмоқда
17.
08. 2021
17:17
3405
Эконадзор

Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2021 йилдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 125-сон қарори қабул килинди, унга кўра:

жорий йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади;

– Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги ИИВнинг ДЙҲХХ органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан;

– Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади.

Таькидлаш жоизки, хозирги кунда, атмосферага жами ташланмаларнинг 60 фоизи транспортлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу сабабдан, ҳар йили республика бўйлаб икки босқичли «Тоза ҳаво» ойлиги тадбири ўтказиб келинмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы