Сурхондарё вилояти. Расмий муносабат
16.
08. 2021
15:42
4203
Эконадзор

Ижтимоий тармоқлард «Сурхондаре вилояти Бойсун тумани Хужаидон маҳалласи Назари қишлоғида истиқомат қилаётган Тураев Саъди қишлоқдан қабристонга кетиш йўлига 100 тадан ошиқ наъматак, олма, нок, тераклар экиб, йўлнинг чап томонинидаги дарахтларни суриб ташлаш учун қарор қабул қилинган ва суриш учун трактор билан келишди» сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма ва Бойсун туман инспекция инспекторлари томонидан ўрганиш олиб борилди. Мурожаатчи С. Тураев билан телефон орқали боғланганимизда дарахтларни суриб ташлаш учун келган трактор йўлни текислаб, биронта ҳам дарахтларга шикаст етказмаганлигини баён қилди.

Маълумот учун: Бойсун тумани Хужаидон маҳалласи, Назари қишлоғининг йўл четидаги дарахтларни кесишга Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарамаси томонидан хулоса берилмаган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы