Чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини хориж тажрибасида такомиллаштириш
12.
08. 2021
17:11
4509
Новости

2021 йил 12 август куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

«Ўзбекистон Республикасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳаси доирасида юртимизга KEITI Бош директори Ки Хун Сонг бошчилигидаги делегация аъзолари билан мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов ўзаро самарали ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш мақсадида Жиззах шаҳри марказий полигони ҳамда Зомин тумани полигонларида чиқиндиларни қайта ишлаш тизими такомиллаштириш бўйича мўлжалланган янги инвестицион ва грант лойиҳаларининг долзарб аҳамияти хусусида сўз юритди.

Бўлажак қўшма лойиҳалар концепциясини якунлаш мақсадида KEITI делегацияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах шаҳри марказий полигони ҳамда Зомин тумани полигонларида бўлиши режалаштирилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы