Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди
11.
08. 2021
20:07
4758
Тендер

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Қўмита марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасини бошқариш бўлими бош мутахассиси;

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 11 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма.

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы