Тошкент шаҳри. Электробуслар олиб келинди
03.
07. 2021
12:56
4353
Новости

Юртимизда аҳолининг турмуш даражасининг ошиши натижасида автомобиллар сонининг кўпайиши ҳисобига атмосфера ҳавосига зарарли газларнинг ташланиши юқори ҳисобланади.

Атмосфера ҳавосига ўртача умумий ташланмаларнинг 1,4 млн тоннаси (62 фоиз) транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади.

Атмосферага ташланаётган зарарли газларни камайтириш мақсадида жамоат транспортларини босқичма-босқич муқобил энергия тури ҳисобланган сиқилган табиий газ ва электр энергиясида ҳаракатланадиганларига ўтказиш режалаштирилган.

Ҳусусан, ҳозирда Тошкент шаҳрига 20 та электробусларни олиб келиб, уларнинг ҳаракатланиши таъминланади.

Шунингдек, 2021-2023 йилдарда 390 та автобуслар газ ёқилғисига ўтказилади ҳамда 2024-2026 йилларда қўшимча яна 300 та электробусларнинг харид қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун: ҳозирда, Тошкент шаҳрида 1200 дан ортиқ автобуслар мавжуд бўлиб, улардан йилига ўртача 5,2 тонна зарарли газлар атмосферага ташланади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы