Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ҳудудига жами 15 дона фотоқопқон ўрнатиб чиқилган бўлиб, бу фотоқопқонлар ёрдамида бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур Устюрт қўйи- арқал аниқланди. Бундан ташқари, тулки фотоқопқонга тушган. Мониторинг тадбирлари давом этмоқда.
Маълумот учун: Арқаллар Устюртнинг жануби, асосан Қозоқли-Қоплонқир қисми, Қуруқ кўл, Сариқамиш ботиқлари, жанубий чинкларнинг шарқий қисмида тарқалган. Пода ҳосил қилиб, ўтроқ ҳолда яшайди, баъзан кичик масофаларга мавсумий кўчади.
|
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати