Сурхондарё вилояти. «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди
17.
06. 2021
16:41
4441
Событие

Бугун Сурхондарё вилоятининг Узун туманида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Хабарингиз бор, мамлакатимизда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшлар билан ишлашда самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат экология қўмитаси томонидан ҳам ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишларини билиш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирлардан яна бири бугун Узун туманида ўтказилди. Унда Давлат экология қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчиси С. Ташимов, Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси бошлиғи Б. Урунов, Узун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Ядгаров иштирок этди.

Учрашувда ёшларни қизиқтирган масалаларга атрофлича жавоб берилди, мурожатлари тингланди. Учрашув давомида фаол ёшларга Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби ва совғалар берилди.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы