Ўрганиш натижаларига кўра, портлатиш ишлари «Наманган цемент» МЧЖ томонидан цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида «Қорақўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган тоғ тизмасидан базальт қазиб олиш мақсадида амалга оширилган.
«Наманган цемент» МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан «Норуда фойдали казилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун» 2019 йил 8 май куни NA-0049-сон лицензия расмийлаштирилган.
Ушбу портлатиш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан жамиятга Чуст тумани Fалаба массиви ҳудудидаги охактош мавжуд бўлган жойларда портлатиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи учун 2021 йил 18 январдаги 53/51-сон рухсатнома расмийлаштирилган. Ушбу рухсатномага асосан «Навоий махсус бурғулаш» ХК томонидан портлатиш ишлари амалга оширилган.
Шунингдек, Сейсмология институти томонидан оҳактош карьерида саноат портлашларини ишлаб чиқариш пайтида Чуст туманидаги Кўксераксой сув омборининг тўғонига динамик таъсирини бахолаш учун сейсмометрик тадқиқотлар ўтказилган.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан жамиятга Ғалаба оҳактош майдонида портланд цемент ишлаб чиқаришда геологик қидирув ишларини амалга ошириш учун 2019 йил 1 апрелдаги 01-01/10-08-536-сон ҳамда Чуст тумани Қорақўрғон-2 оҳактош конининг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёноти лойиҳа ҳужжати ишлаб чиқилиб, лойиҳа ҳужжатига 2021 йил 11 май кунги 04-01/10-08-734-сон давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси берилган.
Шунингдек, 2020 йил 19 октябрь куни Чуст туман ҳокимлигида туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиҳи, «Қорақўрғон» МФЙ раиси, «Наманган цемент» МЧЖ раҳбарияти ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида «Наманган цемент» МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган каръерлардан самарали фойдаланиш ҳамда қазиб олиш ҳолатини ўрганиш бўйича йиғилиш ўтказилган.
Мазкур йиғилиш баёни қарори билан жамиятга ер қаъри участкасидан базальт ва оҳактош хом ашёсини (портлатиш) қазиб олишда белгиланган чора тадбирларни кўриш, қазиб олиш ва портлатишдан аввал ҳудуддаги аҳолини огоҳлантириш каби вазифалар юклатилган. Жамият томонидан портлатишдан аввал ҳудудда яшовчи аҳолини микрафон орқали овоз кучайтирувчи ускуналар ёрдамида маҳалла аҳли огоҳлантирилгандан сўнг портлатиш ишлари амалга оширилган.
Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг 2021 йил 6 майдаги маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига киритилган лойиҳаларни хом ашё билан узлуксиз таъминлаш ҳамда ишсиз аҳоли учун доимий иш ўринларини яратиш, улар саломатлигини таъминлаш мақсадида «Наманган цемент» МЧЖга тегишли «Ғалаба» Оҳактош карьери ҳудудида жойлашган 40 та аҳоли хонадонлари 2022 йилда хавфсиз ҳудудларга кўчирилади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати