Қорақалпоғистон Республикаси. Фотоқопқон ноёб тур ҳисобланган сайғоқларни камера объектига муҳрлади
26.
05. 2021
19:40
4337
Эконадзор

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудларига жами 20 дона фотоқопқон ўрнатиб чиқилган бўлиб, бу фотоқопқонлар ёрдамида сўнги беш йилдан буён Устюрт текисликларига кириб келиши тўхтаб қолган, Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби» ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро Иттифоқининг «Қизил рўйхати»га киритилган сайғоқлар тўдаси аниқланди.

Бундан ташқари, тулки, бургут, ғоз каби жониворлар фотоқопқонга тушган. Мониторинг тадбирлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы