Сурхондарё вилояти. Расмий муносабат
25.
05. 2021
18:18
4545
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Музрабод туманида одамлар қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни уриб ўлдирди» сарлавҳа остидаги видеомурожаат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ИИБ билан 24-25 май кунлари жойига чиқиб ўрганилди.

Аҳоли билан суҳбат жараёнида номаълум ҳайвон томонидан 10 дан ортиқ чорва моллари бўғизлаб кетилганлиги ва маҳалла фуқаролари йиғилиб, тунда ҳайвонни таъқиб қилиб, таёқлар ёрдамида уриб ўлдирганликларини маълум қилдилар.

«Орият» маҳалласи ҳудудидаги «Шомуродов Акбар» фермер хўжалигига қарашли даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топиб олинди. Ҳозирда ушбу ҳайвон боласи қаровсиз қолиб кетганлиги ва ушбу ҳайвонни сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы