«Марказий Осиёда яшил тикланиш ва технологиялар» конференция
28.
04. 2021
18:46
3966
Событие

2021 йил 28 апрелида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган видеоконференц-алоқа шаклидаги «Марказий Осиёда яшил тикланиш ва технологиялар» мавзусидаги семинарда иштирок этди.

Мазкур тадбирда Словакия, Марказий Осиё табиатни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусан БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби О. Алгаерова, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасидан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Арзиев, Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков нутқ билан иштирок этдилар.

Семинар «Марказий Осиёда сув бошқарувини ривожлантиришга халқаро ташкилотларни жалб қилиш» деб номланган юқори даражадаги панел ҳамда «Сувни бошқариш – давлат секторининг истиқболлари» ва «Сувни бошқариш – Словакия бизнес секторининг тажрибаси билан бўлишиш» номли техник панелларга бўлинган.

Ушбу семинар Европа Иттифоқи – Марказий Осиё иқтисодий форумига тайёргарлик кўриш доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида Марказий Осиёда яшил тикланиш, инновацион ечимлар ва технологиялар ёрдамида сувни тежаш ва барқарор бошқариш бўйича ечимлар муҳокама қилинди. Шунингдек халқаро молия институтлари ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида яшил савдо, инвестицияларни хусусий сектор ва давлат хусусий шериклик сохаларига олиб кириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Марказий Осиёда яшил тикланиш ва технологиялар» конференция О. Алгаерова - БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби

«Марказий Осиёда яшил тикланиш ва технологиялар» конференцияПитер Буриан - Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили

«Марказий Осиёда яшил тикланиш ва технологиялар» конференцияФ. Арзиев - Ўзбекистон Республикасидан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

«Марказий Осиёда яшил тикланиш ва технологиялар» конференцияЖ. Казбеков - Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы