Фарғона вилояти. Давлат экология қўмитаси раиси ёшлар билан учрашди
10.
03. 2021
18:34
6378
Новости

2021 йил 10 март куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Фарғона вилоятига хизмат сафари доирасида Фарғона вилояти  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ёш кадрлари билан учрашди.

Учрашувда ёш кадрларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ҳамда ташаббуслар тингланди. Учрашув доирасида тўлов-шартнома асосида таҳсил олиб келаётган уч нафар ёш кадрнинг контракт пуллари тўлаб берилиши маълум қилинди. 

Шу билан бирга соҳада фаол ишлаб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилдилар.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти

 

 

Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы