Бухоро вилояти: Мурожаатга муносабат
30.
12. 2020
13:41
5834
Новости

14 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орали «Зооқамоқхона. Қачон Ўзбекистонда ҳайвонлар устидан масхара қилиш тўхтатилади» сарлавҳаси остида танқидий хабар эълон қилинди. Унда вилоят Марказий маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойи ташкил этилганлиги, у жойдаги ҳолат санитария-гигиеник талабларига жавоб бермаслиги, мазкур жойда ҳайвонлар учун етарли шарт-шароит яратилмаганлиги сабабли уларнинг қийналаётгани, бунга ўхшаш «ҳайвонот боғлари» ёш авлод онгида ҳайвонларга нисбатан салбий таассурот қолдириши баён этилган.

Мурожаат Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида жониворлар алоҳида қафасларда сақлаб келинганлиги ҳамда маҳаллий рацион асосида озиқлантириб келинганлиги маълум бўлди.

Бухоро шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ветеринария хизматини кўрсатган. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва озиқлантириш учун ҳайвонот боғида етарли шароит яратилган ва масъуллар бириктирилган. Кунлик озиқлантириш рациони мутахассислар томонидан назоратга олинган бўлиб, қишки мавсум учун етарли озуқа захираси яратилган.

Ўрганишдан сўнг ҳайвонот боғи масъулларига атрофни ва ҳайвонлар сақланадиган қафасларни тоза сақлаш, ҳайвонларни озиқлантиришни кунлик рационга мувофиқ олиб бориш, ҳайвонларни томоша қилиш учун келадиган фуқароларга шароит яратиш билан боғлиқ тавсиялар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы