Давлат экология қўмитаси раиси «Картон қоғоз» МЧЖ фаолияти билан танишди
23.
12. 2020
16:41
4838
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Навоий вилоятига ташрифи доирасида Навоий шаҳрида фаолият юритаётган «Картон қоғоз» МЧЖ фаолияти билан танишди.

Мазкур корхонинг лойиҳавий қуввати 4320 тонна қоғоз ва картонни қайта ишлашга ихтисослаштирилган. Корхона 2012 йилда бошлаб фаолият юритишни бошлаган. 2020 йил 11 ойи давомида мазкур корхона томонидан 1100 тонна қоғоз-картон чиқиндиси қайта ишланиб, 1080 тонна маҳсулот олинган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы