Ижтимоий тармоқлар муҳокамасига сабаб бўлган «Навоий шаҳрида жойлашган «Ҳайвонот боғи»» тўғрисидаги ахборотига расмий муносабат
19.
12. 2020
19:01
5679
Новости

Бир неча бор ижтимоий тармоқлар муҳокамасига сабаб бўлган Навоий шаҳрида жойлашган «Ҳайвонот боғи» («Ferz Umid» МЧЖ) тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилди. Ушбу ҳайвонот боғида 2 (икки) маротаба ўрганиш ишлари ва 1 (бир) маротаба текшириш ишлари олиб борилди. Жумладан:

Биринчи ўрганиш; жорий йилнинг 22 ноябрда ижтимоий тармоқларда тарқалган «Навоий шаҳар ҳайвонот боғидаги жониворларнинг қафаслари абгор ҳолатда эканлиги тўғрисида»ги мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари, «GLOBAL MASTER GROUP» МЧЖ раҳбари (зоолог мутахассиси) ҳамда мурожаат қилган фуқаро ҳамкорлигида ушбу Навоий шаҳрида жойлашган «Ҳайвонот боғи»да сақланаётган жониворларнинг сақланиш ҳамда соғлиги ўрганилди. Ўрганиш давомида қуш ва хайвонларнинг сақланиш шароитларида камчиликлар борлиги, яъни ҳайвонлар сақланадиган қафасларнинг кичиклиги, ҳайвонларнинг остига сомон ёки бошқа юмшоқ тўшамалар ташланмаганлиги аниқланиб, ушбу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан ҳайвонот боғи раҳбарига кўрсатиб ўтилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилиши огоҳлантирилди.

Иккинчи ўрганиш; жорий йилнинг 3 декабр куни Навоий шаҳридаги «Ҳайвонот боғи» («Ferz Umid»МЧЖ) Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партия марказий Кенгаш аъзоси Коржикова Инна Ивановна ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш давомида жорий йил 22 ноябрда берилган кўрсатмалар қисман бажарилганлиги аниқланди.

Учинчи ўрганиш; жорий йилнинг 12 декабр куни ижтимоий тармоқларда рус тилида тарқалган ««Мы не эстетики просили, а чтобы животным создали нормальные условия» - на зоопарк в Навои подали 70 жалоб» («Биз эстетикани сўрамадик, ҳайвонларга яхши шароит яратиб беришни сўраймиз» - Навоийдаги ҳайвонот боғига нисбатан 70 маротаба шикоят қилинган) мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамда шаҳар Санитария эпидемиология маркази ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 декабр куни ўрганилди. Навоий шаҳрида жойлашган «Ҳайвонот боғи» («Ferz Umid»МЧЖ)да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш келишувига мувофиқ текшириш ишлари олиб борилди.

Навоий шаҳрида жойлашган «Ҳайвонот боғи» («Ferz Umid»МЧЖ) ишчи ходимлар сони ҳозирги кунда 3 (уч) кишини ташкил этади. «Ҳайвонот боғи» ҳудудида ҳайвонлар ва қушларнинг хонакилаштирилганлари яъни қуён, япон товуқ, кабутар 2 дона, товус 2 дона, сесарка ҳамда ёввойи ҳайвонлар турлари яъни бир бош африка шери сақланиб келинмоқда.

Бундан ташқари бир нечта ёввойи ҳайвонлар ҳеч қанақа рухсатномаларсиз ёки олди сотди шартномаларсиз сақланиб келаётганлиги аниқланди.

Жумладан: бир бош Бўри, бир бош Носуха, бир бош Жайра, бир бош қирғовул, икки бош қора тасқара, бир бош бургут, бир бош укки, бир бош Кал журчи (стервяткик), бир бош қамиш мушуклар сақланиб келинган.

Ушбу ҳайвонларнинг бургут, Кал журчи (стервяткик), қора тасқара турлар Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган.

Шунингдек «Ҳайвонот боғи»да бир бош айиқ сақланганлиги ушбу бир бош айиқ ёши ўтиб ўлганлиги аниқланди.

Бу ҳаракатлар билан «Ҳайвонот боғи» («Ferz Umid»МЧЖ) Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги қонунни 39-моддаси талабларини бузган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги қарорнинг 3- боб бандларини бузган.

Ушбу ҳайвонларнинг сақланиш ҳолатлари ўрганилганда бўри 5х4 метр квадрат, африка шери 5х4 метр квадрат, маккака маймуни 2х2 метр квадрат, укки 3х3 метр квадрат, тасқаралар 2х2,5 метр квадрат, бургут 2х2,5 метр квадрат, носуха 2х4,5 метр квадрат, жайра 2х4,5 метр квадрат, соркуш 3х3 метр квадрат, фазан 1,5х2 метр квадрат темир панжарали қафас (вольер)ларда сақланаётганлиги аниқланди. Ҳамма қафас (вольер)ларнинг паст қисми бетондан бўлиб, сомон ташланган.

Сақлашга рухсатномаси йўқ бўлган бир бош Бўри, бир бош Носуха, бир бош Жайра, бир бош қирғовул, икки бош қора тасқара, бир бош бургут, бир бош укки, бир бош Кал журчи (стервяткик), бир бош қамиш мушуклар ёввойи ҳайвонлар Навоий вилояти Экология бошқармаси бошлиғи, бошқарма давлат инспекторлари, Тошкент шаҳридаги «Тошкент ҳайвонот боғи» МЧЖ мутахассислари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида жорий йилнинг 19 декабр куни соат 12-00да ҳайвонот боғи раҳбарига кўрсатиб ўтилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилгунча вақтинча сақлаш учун Тошкент шаҳридаги «Тошкент ҳайвонот боғи»га юборилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати

Манба: https://telegra.ph/Izhtimoij-tarmo....

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы