Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар ҳамда белгиланмаган жойга ташланган чиқиндилар учун жарима миқдори оширилди
07.
12. 2020
18:40
5996
Новости

Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Қонунининг қабул қилиниши муносабати мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жарималар миқдори оширилди. 4 декабрдан бошлаб, ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида катта миқдорда зарар келтирадиган экологик қоидабузарликлар учун 50 дан 100 БҲМ гача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни ноқонуний равишда кесганлик учун 100 дан 150 гача БҲМ ёки жамоат ишлари учун 240 соатдан 300 соатгача жарима ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки озодликни 1 йилдан 3 йилгача чеклаш, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (илгари жарима миқдори 50 дан 75 БҲМгача, қолганлари ўзгаришсиз) каби жазо қўлланилади.

Экинларга, ўрмонларга, дарахтларга ёки бошқа ўсимликларга қасддан зарар етказиш, йўқ қилганлик учун — 150 дан 200 БҲМ гача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш, ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (илгари жарима миқдори 75 дан 100 БҲМгача, қолганлари ўзгаришсиз) каби жазолар белгиланади.

Ушбу чекловлар атроф-муҳитга 300 дан 500 БҲМ гача бўлган миқдорда зарар етказилганида қўлланилади.

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун тўланадиган жарималар миқдори оширилди. Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра: фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача); мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы