Бухоро вилояти. Балиқ овловчилар қўлга олинди
23.
09. 2020
16:21
6298
Эконадзор

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Олот туман инспекцияси томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида Олот туман «Кирлишон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Денгизкўл» туманлараро коллекторидан 5 нафар фуқаро электр токи ёрдамида ноқонуний равишда балиқ овлаётган вақтда туман инспекторлари томонидан тўхтатилди.

Фуқаролардан тегишли тартибда 4 дона эшгак, 1 дона насос, 2 дона қўл бола усулда ясалган электро қармок, 1 дона аккумулятор, 2 дона сачок, 2 дона резина қайиқ ҳамда жами 162 дона балиқ ашёвий далил сифатида олиб куйилди. Ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фуқаролар ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли метериаллар ўрнатилган тартибда туман ИИБга топширилди. Дастлабки тергов жараёни давом этмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы