Экологическая экспертиза
  • О деятельности
  • Функции и обязанности
  • Услуги
  • Законодательство

Фаолият ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертизаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, республика ҳудудида режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш мажбурий ҳисобланади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил этиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланиб, давлат экологик экспертизаси қўмита таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари таркибида давлат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича “Давлат экологик экспертизаси маркази” давлат унитар корхоналари 100 фоиз давлат улуши ҳисобидан таъсис этилган.

Ўзбекистонда давлат экологик экспертизасини ўтказиш бундан 23 йил аввал, яъни 1997 йили жорий этилган. Айтиш керакки, ўтган йиллар давомида ушбу йўналишда кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК томонидан 2006 йилдан 2020 йилга қадар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III, IV-тоифаларига мансуб бўлган корхона ва ташкилотларнинг 18 043 тасига ижобий хулосалар тақдим этилган, 4 269 тасига эса  хулосалар қайта ишлаш учун қайтарилган.

Функция ва вазифалар


Давлат экологик экспертизасининг асосий функцияси режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда фаолиятни амалга ошириш мумкинлигини аниқлашдан иборат.

Экологик экспертизанинг энг асосий вазифаларидан бири атроф табиий муҳит ва аҳолининг ҳаёти ва соғлигига хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш ва хўжалик объектларининг таъсирларини олдини олиш, бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ташкил қилади ва ўтказади, давлат ва жамоат экологик экспертизаси бўйича норматив-техник ва кўрсатма-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Шунингдек, атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва хўжалик юритувчи субъектлар учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича хулосалар беради, давлат экологик экспертизаси бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди, давлат томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, таҳлил қилиш ва ўтказиш бўйича ишларни ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатади.

Хизматлар


Давлат экология қўмитаси таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III ва IV тоифаларига мансуб фаолият турларини экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш материаллари юзасидан давлат экологик экспертизаси хулосаларини тайёрлаш ва тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори ижросидан келиб чиқиб 2020 йилнинг 1 октябридан Давлат экология қўмитасининг www.eco-service.uz веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинувининг ягона тизими ишга туширилди. Мазкур ягона тизимга ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари интеграция қилиниб, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб, яъни маҳаллий таъсир кўрсатадиган фаолият турлари бўйича электрон анкета шаклида аризани тўлдириш дастурий ечимлар амалга оширилди. Ушбу янгилик ҳисобига буюртмачиларга шахсий кабинетида тегишли йўриқномага амал қилиб, осон, қийинчиликсиз давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун аризани юборишига барча дастурий қулайликлар яратилди.

Қонунчилик


Давлат экология қўмитаси таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўз фаолиятини корхона тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертизаси тўғрисида”ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон, “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 21 январдаги 1-сон қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.

  • Карта
  • Охраняемые природные территории
  • Открытые данные
  • Контакты

«Davlat ekologik ekspertizasi markazi» DUK
   

Bosh direktor Muxamedov G‘ayrat Aminovich 71 203 00 22 Ички рақам 1000
Bosh direktorning birinchi o‘rinbosari Aytmuratov Timurlan Paraxatovich 71 203 00 22 Ички рақам 1001
Bosh direktor o‘rinbosari Shi-Syan Vyacheslav Viktorovich 71 203 00 22 Ички рақам 1002
Bosh direktor yordamchisi Nurulloev Barakabek Toxir o‘g‘li 71 203 00 22 Ички рақам 1005
Davlat ekologik ekspertizasini o‘tkazish boshqarmasi
Boshqarma boshlig‘i Vakant  
Axborot-tahlil va hududiy filiallar faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘limi
Bo‘lim boshlig‘i Vakant  
Ijro intizomi va murojaatlarni ko‘rib chiqish bo‘limi
Bo‘lim boshlig‘i Mirzaliyev Mirjalol Mirg‘ani o‘g‘li 71 203 00 22 Ички рақам 1012
Monitoring bo'limi
Bo‘lim boshlig‘i Yuldashev Axror Adxamovich 71 203 00 22 Ички рақам 1009
Strategik ekologik baholash va metodologiya boʻlimi
Bo‘lim boshlig‘i Vakant  
Ekologik audit faoliyatini muvofiqlashtirish va loyiha tashkilotlarni reytingni yuritish boʻlimi
Bo‘lim boshlig‘i Farmonov Durbek Raxmatulloyevich 71 203 00 22 Ички рақам 1007
Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish boʻlimi
Bo‘lim boshlig‘i Xakimov Aminjon Mamirjonovich 71 203 00 22 Ички рақам 1020

 

Elektron pochta: info@ecoekspertiza.uz

Telegram: +989 - 71-203-00-22