Бугун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг ўринбосари Н.Обломурадов Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Дархон илмий тажриба станцияси ҳамда Ўрмон хўжалиги техникумида бўлиб, ушбу илм масканларининг фаолияти билан яқиндан танишди.
14.
01. 2023
18:56
2140
News

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти мамлакатимизда манзарали ўсимликлар навлари кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштириш, уларни етиштиришни ташкил этиш, ўрмон хўжалиги соҳаси ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш ишлари билан шуғулланади. Илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Дархон илмий тажриба станциясида эса назарий жиҳатдан илмий асосланган ишлар тажрибадан ўтказилиб, кейин амалиётга жорий этилади. Ўрмон хўжалиги техникумида соҳа учун малакали мутахассислар тайёрланади. 

Вазир ўринбосари ушбу илм масканларида яратилган шароитлар билан танишиш давомида келгусида уларнинг фаолиятини ўзаро яқин интеграциялашув асосида ташкил этиш, ёш тадқиқотчилар ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда улар томонидан яратилаётган инновацион илмий ишларни амалиётга кенг жорий этиш юзасидан ўзининг тавсияларини билдирди. 

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати

Useful resources