Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ривожланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) директор ўринбосари А. Эзра билан учрашуви бўлиб ўтди.
14.
06. 2022
14:20
2850
News

Онлайн форматда ташкил қилинган ушбу учрашувда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

Хусусан, атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгариши, чўлланишга қарши кураш йўналишларида ўқув-курслари сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришиш, шунингдек, MASHAV иштирокида БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) доирасида Оролбўйи ҳудудида экология соҳасидаги лойиҳаларни  мувафаққиятли амалга ошириш ва бу борада уч томонлама мулоқот платформасини  ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига Исроил илғор тажрибасини қўллаш имкониятларини  ишлаб чиқиш, MASHAVнинг Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари ваколатхонасини очиш ва мазкур ваколатхона фаолиятида Оролбўйи ҳудудидаги лойиҳалар алоҳида ўринни эгаллашга урғу бериш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Useful resources