Пойтахтимиздаги  Hyatt Regency меҳмонхонасида “Олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро рейтингларга таъсири” мавзусига бағишланган III Халқаро рейтинглар форуми ташкил этилди.
07.
05. 2022
17:11
2828
News

   Мазкур форумда ҳукумат вакиллари, БМТ, Жаҳон Банки, БМТ тараққиёт Дастури каби халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, турли тадқиқот марказлари экспертларидан иборат 300 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.

   Форумнинг ялпи мажлисида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрни, шунингдек, халқаро майдондаги имиджини яхшилаш бўйича кейинги йилларда эришилган ютуқлар ва бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз борди.

   “Экологик муаммоларга ечимлар” панель сессиясида Давлат экология қўмита раиси ўринбосари Ж.Казбеков Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазасининг барча йўналишларида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва ташаббуслар ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг экология соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларга таъсири мавзусига бағишланган маъруза билан қатнашди.

Useful resources