Давлат экология қўмитасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида хизмат кўрсатувчи корхоналар иштирокида кўргазма ва сайёр семинар ташкил қилинди. 
28.
05. 2022
19:31
679
News

   Маиший ва тиббиёт чиқиндилар билан ишлаш соҳасини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш бўйича ташкил этилган ушбу семинарга  давлат-хусусий шериклик корхоналари, кластер корхоналари ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар, Сингапур Республикасидан ташриф буюрган “Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd” компанияси  вакиллари таклиф этилди.

Семинарнинг кўргазма қисмида чиқинди контейнерлари ишлаб чиқарувчи ўндан ортиқ корхона вакиллари ўзларининг 100 дан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ускуна (инсениратор) ускуна ёрдамида синов  тариқасида тиббиёт чиқиндисини утилизация қилиш тақдимоти ўтказилди.

Кўргазмали семинар иштирокчилари Давлат экология қўмитасининг марказий диспетчерлик ва онлайн кузатув маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. 

Бу ердаги реал вақт режимида ишлайдиган автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) орқали ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, аҳолига сифатли санитария хизматларини кўрсатиш борасида замонавий ишларни йўлга қўйиш имкони яратилмоқда.

Семинар давомида иштирокчилар учун давра суҳбати  ўтказилди. Унда давлат-хусусий шериклик бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Давра суҳбатида Сингапур Республикасида фаолият юритувчи “Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd” компанияси вакиллари томонидан чиқиндиларини термик усулда утилизация қилувчи қурилма тўғрисида, шунингдек, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, утилизация қилиш электрон платформасини йўлга қўйиш бўйича “Coca-Cola Сompany” қўшма корхонаси томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил қилинган ушбу кўргазмали семинар ва давра суҳбати чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва фаолият самарадорлигини ошириш йўлидаги муҳим тадбир бўлди.

Useful resources