Жорий йилнинг 16-27 май кунлари мамлакатимизда Жаҳон банкининг қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш сектори учун баҳолаш миссияси бўлиб ўтади. Кеча, 19 май куни ушбу Миссиянинг Давлат экология қўмитаси мутахассислари билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.
20.
05. 2022
23:08
2529
News

   Учрашув давомида томонлар Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Миссия Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб боришини ва Давлат экология қўмитаси билан келгусида мазкур лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди.

Useful resources