ОБЪЯВЛЕНИЕ - О проведение конкурса на участие в Программе микрогрантового финансирования
26.
04. 2019
11:58
8492
News

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дала қўмитаси ва БМТ Тараққиёт Дастури/Глобал Экологик Жамғармаси ўртасидаги «Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилмахилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш» ҳамкорлик лойиҳаси қор қоплонининг Угом-Чотқол ва Хиссор ландшафтларида* яшовчи ва фаолият кўрсатувчи шахсларни Микрогрантлар Дастурида иштирок этишга таклиф этади.  

Қабул қилинадиган талабномалар юқори тоғ табиий ўрмон ва яйловларга меъёридан кўп фойдаланишни камайтириш мақсадида яйловларни тиклаш, ўрмончилик ва барқарор чорвачиликни ривожлантириш, ҳамда табиатдан оқилона фойдаланишга қаратилган бўлишлари лозим.

Лойиҳа талабномасини тайёрлаш учун сайтидан қуйидаги ҳужжатларни юклаб олиш зарур:

Тўлдирилган маълумотларни 2019 йил 20 апрелдан 20 майгача biodiversity.uzmicrogrants@undp.org  электрон манзилга юборилади.  

Талабномани қабул қилиш шартлари ва талаблари билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг сайтида танишиш ёки  +99893 501 65 90 телефон рақамига мурожаат қилиш орқали билишингиз мукин.

*Қор қоплонининг Угом-Чотқол ландшафти худудларига Тошкент вилояти, Хисор ландшафтига Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятларининг тоғли ҳудудлари қарайди.

 

 

 

Useful resources