Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари хизмат кўрсатадиган фермер ёки деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа сув истеъмолчилари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари хизмат кўрсатадиган фермер ёки деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа сув истеъмолчилари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. Сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан хизмат кўрсатиладиган фермер ёки деҳқон хўжалиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда бошқа сув истеъмолчисининг махсус сув истеъмолига рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси фирма бланкасида, уларнинг барча реквизитлари кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
3. Сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан хизмат кўрсатиладиган фермер ёки деҳқон хўжалиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда бошқа сув истеъмолчиси ер участкасининг туман ер ресурслари бўлими томонидан ишлаб чиқилган масштабли (1:10000) харитаси, унда қуйидагилар кўрсатилади:
уни суғориладиган участкаларининг контурлари, уларни майдонлари ва балл бонитети;
фойдаланиладиган сув объектлари (суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, насос агрегатлари, суғориш қудуқлари, вертикал дренаж қудуқлари ва улардаги иншоотлар), рухсат этилган сув тақсимлаш тармоқлари ва бошқалар кўрсатилади.
4. Сув олиш иншоотларининг ва коллектор-дренаж сувларини оқизиб юбориш иншоотларининг рўйхати, шунингдек уларнинг сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлик ҳолати.
5. Сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан хизмат кўрсатиладиган фермер ёки деҳқон хўжалиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда бошқа сув истеъмолчисининг суғориладиган ер участкасида жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги ахборот. Охирги уч йилда қишлоқ хўжалиги экинларининг амалда жойлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар (статистика органлари маълумотлари бўйича).
6. Мелиоратив картограмма ва мелиоратив экспедиция маълумотлари бўйича фермер ёки деҳқон хўжалиги суғориладиган майдонининг мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
7. Сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан хизмат кўрсатиладиган фермер ёки деҳқон хўжалиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда бошқа сув истеъмолчиси суғориладиган участкасининг гидромодул райони ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими тўғрисидаги ахборот.
8. Сув истеъмолининг ҳисобланган режаси ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сув олишнинг чекланган ҳажми (ҳажм-нетто, ҳажм-брутто).
Мелиоратив экспедиция маълумотлари бўйича коллектор-дренаж сувларининг норматив-ҳисобланган ҳажми.
9. Мелиоратив экспедиция маълумотлари бўйича фермер хўжалиги томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж сувининг сифати ва ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
10. Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, унинг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш, дренаж сувларини қисқартириш ва уларнинг сифатини яхшилаш ва бошқалар бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги ахборот.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika