Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. Сув истеъмолчилари уюшмасининг (кейинги ўринларда уюшма деб аталади) сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, унинг барча реквизитлари кўрсатилган аризаси.
2. Уюшманинг вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилган устави нусхаси.
Уюшма балансидаги объектларнинг рўйхати, номи ва тавсифлари (узунлиги, сув сарфлашнинг энг кўп миқдори, сув айиргичларнинг сони ва номи, қопламаларнинг мавжудлиги, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техника билан жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.
3. Хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларнинг рўйхати, унда уларнинг ер майдонлари ва суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолати тавсифи, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.
4. Уюшма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг масштабли (1:10000) харитаси, унда фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари суғориладиган ерларининг чегаралари, уларнинг суғориладиган участкалари контурлари, фойдаланиладиган сув объектлари (суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, насос агрегатлари, суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари ва улардаги асосий иншоотлар), рўйхатдан ўтказилган сув тақсимлаш тармоқлари ва бошқалар кўрсатилади.
5. Уюшма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси ҳамда уларнинг мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
6. Уюшма хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари тўғрисидаги ахборот.
7. Уюшма хизмат кўрсатадиган зоналарининг гидромодул райони ва қишлоқ хўжалиги экинлари суғориш режимлари тўғрисидаги ахборот.
8. Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича уюшма томонидан сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
9. Уюшма фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
10. Суғориш тармоғи фойдали иш коэффициентини ошириш, уларнинг техник ҳолатини, сув ресурсларини ҳисобга олишни яхшилаш ва улардан оқилона фойдаланиш, дренаж сувларини оқизиб юборишни қисқартириш ва уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika