Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун мелиоратив экспедициялар томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун мелиоратив экспедициялар томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. Мелиоратив экспедициянинг сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, корхонанинг барча реквизитлари кўрсатилган аризаси.
2. Мелиоратив экспедиция балансидаги мелиоратив тизимларнинг ва асосий коллекторларнинг, гидротехника иншоотларининг, шу жумладан гидропостлар, мелиоратив тармоқ, сув қабул қилувчиларнинг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари (номи, узунлиги, сув ўтказиш қуввати, ўртача кўп йиллик коллектор-дренаж оқимлари, коллектор-дренаж сувларининг сифати ва бошқалар).
3. Иловага мувофиқ мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг рўйхати.
4. Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг масштабли (1:25000 ёки 1:50000) харитаси, унда мелиоратив тизимлар ва районлар, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари чегаралари, сув объектлари (ирригация ва мелиоратив тизим, коллектор-дренаж сувларини қабул қилувчилар, мелиоратив тизимларда ўрнатилган насос станциялари, вертикал дренаж қудуқлари, улардаги асосий иншоотлар), сув айиргичларнинг рўйхатдан ўтказилган сув оқизиш тармоқлари ва бошқалар кўрсатилади.
5. Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси, мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
6. Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари тўғрисидаги ахборот.
7. Сувдан фойдаланишнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг ҳамда мелиоратив тизимлардан коллектор-дренаж сувларини оқизиб юборишнинг чекланган ҳажми.
8. Коллектор-дренаж тармоғи сувининг сарфланиши ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
9. Мелиоратив тизимнинг ишончлилигини ошириш тадбирлари, ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги, коллектор-дренаж сувларини оқизиб юбориш ҳисобини юритиш, унинг сифатини яхшилаш ва миқдорини камайтириш режаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika