Диққат, танлов!
03.
02. 2023
16:08
4223
Tender

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида” 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига мувофиқ Табиат ресурслари вазирлиги қуйидаги ишлар бўйича танлов эълон қилади: 

“Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қушлар, балиқлар ва сут эмизувчиларнинг иқтисодий аҳамиятга эга турларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастрини шакллантириш”;

“Хоразм вилояти ҳудудида қушлар, балиқлар ва сут эмизувчиларнинг иқтисодий аҳамиятга эга турларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастрини шакллантириш”;

“Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудида қушлар, балиқлар ва сут эмизувчиларнинг иқтисодий аҳамиятга эга турларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастрини шакллантириш”.

Илмий-тадқиқот ташкилотлари ва консалтинг компаниялари тақдим этилган техник шартларга мувофиқ ёввойи ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва кадастрини амалга ошириш бўйича ўз таклифларини тақдим этишга таклиф этилади.

Мурожаат учун телефон: 71 207 07 70 (1061#)

Useful resources