Ноябрь ойининг 24 санасида Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаоллар залида бошқарма ходимлари иштирокида “Коррупсияга қарши курашиш ва уни олдини олиш" борасида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
03.
02. 2023
11:50
3764
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Ф. Деҳқонов сўз олиб, коррупсияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жараёнида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим эканлигини таъкидлаб, бу борада бошқармада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрьдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупсиясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш бўйича ҳам устувор вазифалар белгиланган. Бошқарма томонидан  ҳозирда бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Коррупсияга қарши курашда фақат масъул раҳбар ёки масъул ходимлар эмас, балки барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ахборот хизмати

Useful resources