“9 декабрь куни Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш” куни
03.
02. 2023
11:48
3449
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

“9 декабрь куни Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш” куни мавзусида жорий йилнинг 6 декабрь куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг йиғилишлар залида бошқарма тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар, бошқарма бошлиғи М.Умаров ва Вилоят Прокуратура ходими Ж.Нуьмонович ҳамда  Вилоят Адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Б.Бахшуллоевич иштирокида “Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш” куни”мавзусида  семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида ходимларга “Ўзбекистон Республикасининг коррупция  тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди. Бухоро вилоятида содир этилган коррупцион ҳолатлардан мисоллар келтирилди, ва видео лавхалар кўрсатиб ўтилди. Семинар кескин савол жавобларга бой бўлди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Useful resources