БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ...
03.
02. 2023
11:33
2857
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

Экология бошқармасининг йиғилиш залида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарни вилоят Экология бошқармаси бошлиғи У.Раззоков очиб берди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин.

Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади деб семенарни очиб берди.

Навоий вилояти Экология бошқармасида бошқарма ходимлари учун   "Коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички хужжатлар" ҳамда "Экология ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида"  йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма   Комплаенс назорат бош мутахассиси ўз маърузаларида бошқармада манфаатлар тўқнашувини бошқариш, ишга кирувчи номзодларни текшириш, ходимларни ўқитиш, хизмат текширувларини ўтказиш, ходимларни ички тартиб-интизомига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш тўғрисида гапириб ўтди. Йиғилиш сўнгида иштирокчилар томонидан ўзига қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Useful resources