Ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди
14.
12. 2022
18:43
1127
News

Пойтахтимизда Сирдарё дарёси ҳавзасининг сувларини муҳофаза қилиш ва сифатини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этилган Ўзбекистон – Қозоғистон ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон томонидан Давлат экология қўмитаси, Ўзгидромет, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат мутахассислар, шунингдек, Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази вакиллари,  Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар  вазирлиги, Қозоғистон гидрометеорология хизмати, Қирғизистон ва Тожикистон экология қўмитаси вакиллари иштирок этди. 

Йиғилишда ҳар икки тараф вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё дарёси ҳавзасининг сувлари сифатини назорат қилиш борасида 2021-2022 йилларда амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи тингланди.

Ўтган даврда олинган сув намуналарининг таҳлил натижалари, хамкорликда амалга оширилган назорат тадбирлари, сувларни ифлослантирувчи устувор манбалар, сув сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар  таҳлилига бағишланган тақдимотлар намойиш этилди. Юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф қилиш чора-тадбирлари  муҳокама қилиниб, бу борада амалга ошириладиган ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тажриба алмашинуви доирасида Тошкент ва Сирдарё вилоятлари, Туркистон ва Қизилорда вилоятлари экология департаменти томонидан Сирдарё дарёсининг сув ҳавзалари ва бошқа ирмоқларида амалга оширилган назорат тадбирлари натижалари ва келгусидаги режалари бўйича ўзаро маълумотлар алмашинилди.  

Халқаро экспертларнинг сув сифатини таъминлаш борасидаги таклиф ва тавсиялари тингланди ва йиғилиш якунлари бўйича 2023 йилда амалга ошириладиган ишларнинг режаси келишиб олинди. 

Йиғилишда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Useful resources